Тошкент шаҳридаги 7та туман тиббиёт бирлашмасида раҳбарлар ўзгарди

Тошкент шаҳридаги 7та туман тиббиёт бирлашмасида раҳбарлар ўзгарди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Учтепа ва Сергели туман тиббиёт бирлашмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

  1. Пойтахтдаги 24-сонли оилавий поликлиника бош шифокор муовини Гули Холиқова Шайхонтоҳур ТТБга;
  2. Миробод туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири Зебинисо Умарова Бектемир ТТБга;
  3. «Ўзавтосаноат» АЖга қарашли «CLINIC PRO» ТДМ бош шифокори Муяссар Муҳаммедова Мирзо Улуғбек ТТБга;
  4. Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси бош шифокори Дилфуза Мухсимова Яккасарой ТТБга;
  5. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Низомов Олмазор ТТБга;
  6. 32-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Нигорахон Саидова Учтепа ТТБга;
  7. 12-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Тожибой Юлдашов Сергели ТТБга бошлиқ этиб тайинланди.

«Янги раҳбарларга ўз ҳудудларида, аввало, тиббий профилактика ишлари билан жиддий шуғулланиш, оилавий поликлиникалар иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолини коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичини камайтириш ва жиловлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш, ташкил этилган мобил бригадалар ва Covid-19'га ихтисослашган поликлиникалар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, касалликда гумон қилинган фуқароларни ўз вақтида рўйхатга олиш ва даволашни ташкил қилиш, касалланганлар билан бирламчи мулоқотда бўлиб, карантинга олинган шахсларни ва уларнинг оила аъзоларини мунтазам тиббий назорат қилиб бориш, «103» тез тиббий хизмат билан оилавий поликлиникалар ўртасидаги узвийликни таъминлаш каби қатор долзарб вазифалар юклатилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.