Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди
3.08.2020 09:50,  
174

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли бемор Г.С.да (аёл)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Бекобод шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, гепатоз, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 67 ёшли бемор Э.А. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангандан сўнг бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилганлиги, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Ҳар икки бемор ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан