Тошкент вилоятида кучли ёмғир сабабли сув тошқини юз берди

Тошкент вилоятида кучли ёмғир сабабли сув тошқини юз берди

Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сардобсой сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.

“Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ”, — дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Қайд этишларича, мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олинган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган. Вилоят ҳокимлиги Бекободдаги вазият юзасидиан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирган.