Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 2 нафар Тожикистон фуқароси коронавирусдан тузалди
26.05.2020 16:40,  
102

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар ҳамда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (26 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлса, яна 1 нафари (45 ёшли аёл) Тошкент вилоятидан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан, 2 нафари эса Тожикистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам аёл (65 ёшли ва 46 ёшли) бўлиб, Андижон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 169 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 17 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар сони 2624 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан