Тошкентда 3 ёшли эгизаклар коронавирусдан тузалди

Тошкентда 3 ёшли эгизаклар коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Самарқанд вилоятида навбатдаги 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятидан (5 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Самарқанд, Пастдарғом ва Иштихон туманларидан 2 нафардан), қолган 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.

Шунингдек, пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганнинг 10 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг 15 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Самарқанд вилоятидан, 3 нафардан Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Фарғона, Хоразм вилоятларидан, 3 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли эгизаклардир.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 733 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 751 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2293 нафарни ташкил қилмоқда.