Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «30 кишилик лимитга» риоя қилиб, бир кунда 3 марта тўй қилган хонадонда 79 киши коронавирус юқтирди
8.07.2020 11:03,  
761

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

"Охирги 14 кунда коронавирус бўйича аниқланган ҳолатларнинг 52%и чет элдан келган фуқароларда, 48%и эса мамлакат аҳолиси орасида аниқланган.

Аҳоли орасида тўй, турли маросим ва оилавий тадбирлар вируснинг тарқалишига хизмат қиляпти. Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган.

Охирги бир ойда Ўрикзорда 35 та, Юнусобод бозорида 39 та, Чорсуда 11 та, Абу Сахийда 47 та, Чилонзор буюм бозорида 52 та ҳолатда вирус аниқланган. Қурилиш ташкилотларида 200 дан ортиқ кишида вирус қайд этилган" - деди вазир.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан