Тошкентда аҳоли орасидан яна 12 кишида коронавирус аниқланди

Тошкентда аҳоли орасидан яна 12 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7551 (+61) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги  Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. 

Шундай қилиб, юртимизда 5063 (+25) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2468 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.