Тошкентда коронавирусдан вафот этган ҳомиладор аёллар сони 4 нафарга етди

Тошкентда коронавирусдан вафот этган ҳомиладор аёллар сони 4 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишча, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 34 ёшли Ш.М. (аёл) жорий йил 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида “27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги” ташхиси билан даволанган.

Беморда “COVID-19” тасдиқлангач, шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шу пайтгача 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.