Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ота-оналар ўртасида 10-11-синфларни жорий этиш бўйича сўров ўтказилади
18.06.2017 13:36,  
13

18 июнь куни Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинади, дея хабар бермоқда «Uznews.uz».

Бундай фармойиш 17 июнь куни ўтказилган йиғилишдан сўнг Бош вазир Абдулла Арипов томонидан Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга берилди.

Шундан кейин муассаса раҳбари пойтахтдаги ўрта умумтаълим мактабларига ота-оналар орасида сўров ўтказиш ҳақида буйруқ берди.

18 июнь куни 8:00 дан 16:00 га қадар ўтказиладиган сўровномада ҳар бир ота-она таклиф қилинган жавоблардан бирини танлаши керак, яъни 10—11-синфларни жорий этиш борасида розилик ёки рад жавоби бериши керак бўлади. Сўров натижалари ҳукуматга шу куниёқ тақдим этилади.

Ота-оналар учун сўровнома намунаси қуйидагича кўринишга эга:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10—11-синфларни очиш режалаштирилаётгани хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан