Ucell 20 та сайтга бепул кириш муддатини 30 июнгача узайтирди (рўйхат)

Ucell 20 та сайтга бепул кириш муддатини 30 июнгача узайтирди (рўйхат)

Коронавирус сабабли карантин пайтида уяли алоқа операторлари бир қатор сайтларга киришни бепул қилишган, кейинчалик бундай ресурслар рўйхати яна тўлдирилган. Таълимий интернет-ресурларга нархланмайдиган кириш муддати Ucell абонентлари учун энди 30 июнгача узайтирилмоқда.

Компания хабарига кўра, қуйидаги интернет-ресурсларга нархланмайдиган кириш 2020 йилнинг 30 июнигача (шу кун ҳам) узайтирилган:

  1. dtm.uz
  2. 5fan.dtm.uz
  3. onlinetest.dtm.uz
  4. nsfla.dtm.uz
  5. online.inha.uz
  6. xanakademiyasi.uz
  7. online-maktab.uz
  8. maktab.uzedu.uz
  9. talim.uzedu.uz
  10. utube.uz
  11. itschool.uz
  12. coronavirus.uz
  13. maktab.piima.uz
  14. ziyonet.uz
  15. tube.edu.uz
  16. dist.edu.uz
  17. mt.edu.uz
  18. pf.bimm.uz
  19. lib.bimm.uz
  20. mt.bimm.uz

Демак, уйдан чиқмаган ҳолда таълим олиш учун ушбу ресурслардан бепул фойдаланишни давом эттириш мумкин!

ЭСЛАТМА: Юқоридаги сайтларга кирганда телефонингиздаги заводдан ўрнатилган браузер орқали кириш тавсия этилади.

Кейинчалик ўзингиз ўрнатган бошқа браузерлар, масалан Opera Mini орқали сайтга кирсангиз, мегабайт нархланади, яъни – бу ресурсларга кирганингиз учун пул ҳисобланади (ёки трафик лимитингиздан сарфланади). Шунингдек, сайтларга кираётганда VPN ишлатманг – бунда ҳам бепул бўлмайди.