Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уханда аҳоли ёппасига коронавирус тести топширади
12.05.2020 16:29,  
252

Хитойда коронавируснинг энг йирик ўчоғи бўлган Ухан шаҳри ёппасига нуклеин кислоталар билан қайтадан тест топшириши режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.

Тестлар шаҳарда COVID-19 эпидемияси қайталана бошлагани туфайли 10 кун ичида ўтказилиши режалаштирилган.

Ички ҳужжат ва вазият билан таниш бўлган икки манбага кўра, шаҳарнинг ҳар бир туманида сешанба куни батафсил синов режаси топширилиши керак.

Ухан соғлиқни сақлаш идоралари бу маълумотга ҳозирча изоҳ беришмаган.

11 миллион аҳолига эга шаҳар бир неча ойлик қаттиқ карантин назоратидан 8 апрел куни чиққан эди. Дам олиш кунлари шаҳарда яна коронавирус аниқланиш ҳолати кўпая бошлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан