Ухан коронавирусини юқтирган биринчи одам топилди

Ухан коронавирусини юқтирган биринчи одам топилди

Коронавирус вирусини юқтирган биринчи хитойлик аёл Ухандаги Хуанан денгиз бозорида сотувчилик қиладиган Вей исмли аёл бўлиб чиқди. Бу ҳақда Thepaper газетаси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, у қандай қилиб инфекцияни аниқ юқтирганлиги ҳозиргача номаълумдир.

Нашр, шунингдек, биринчи юқтирганлар рўйхати билан танишишга муваффақ бўлди. Ушбу маълумотларга кўра, Хуанан бозорига 24 киши ташриф буюрган, уларнинг тўрттаси худди шу оиланинг аъзоларидир.

Маълум бўлишича, Вей узоқ вақт бозор яқинида яшаган. У ўзида юқори ҳароратни сезиб, уйининг биринчи қаватидаги клиникага мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, нормал ҳолатларда шамоллашни енгиб тезда тузалиб кетган. Аммо бу сафар  хавотирга тушди, чунки ҳатто уколлар ҳам касалликлардан халос бўлишга ёрдам бермади. Aёл бошқа клиникага мурожаат қилганида, у ерда ҳам унга ёрдам бериша олмаган.

16 декабр куни Вей Хуанжун Фан-Технология Университетининг "Wuhan Union Hospital" касалхонасига етиб келган ва у ерда унда коронавирус борлигини тасдиқлашган.