Covid-19 коронавируси вакцинасини тайёрлаш учун Россияга АҚШдан вирус штамми келтирилди. Бу ҳақда Томск божхона хизматига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
«Штамм кейинчалик тадқиқот ўтказиш ва вакцина яратиш мақсадида Москвага олиб кетилади», - дейилади хабарда.
Вирусли зарралар (штаммлари) 23х0.6 миллилитрлик идишда келтирилди, унинг оғирлиги 88 грамм. Термоконтейнерда вирусли зарралар 2-8° С да сақланади.
Россияда 18328 та юқтириш ҳолатлари қайд этилган, деярли бир ярим минг киши тузалди, 148 киши вафот этди. Мамлакат бошқа давлатлар билан ҳаво ва темир йўл алоқаларини чеклаб турибди.