Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 2 та лавозим ва 2 та котибият тугатилди

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 2 та лавозим ва 2 та котибият тугатилди

Аввал хабар қилганимиздек, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4710-сон, 12.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Бош вазирга яна бир ўринбосар ва икки нафар маслаҳатчи лавозими тасдиқланди

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:

  • Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
  • Бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
  • Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
  • Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти.

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилди.