Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компютерларга ҳужум қилишмоқда
4.02.2020 18:57,  
695

Шу кунларда бутун жаҳон аҳлининг диққат марказида бўлиб турган коронавирус эпидемияси технологик компанияларга ҳам жиддий зарар етказмоқда. IBM X-Force компаниясининг киберхавфсизлик мутахассислари хабар беришларича, хакерлар шу офатдан ҳам фойдаланиб қолиш йўлини топишибди.

Улар гўёки коронавирус инфекциялари ва улардан ҳимояланиш чоралари ҳақидаги қўлланма кўринишида тайёрланган файлга компьютер вирусини жойлаб тарқатишмоқда.

TechRadar нашри хабарига кўра, бу файллар Microsoft Word ёки PDF форматли ҳужжат ёхуд MP4-видео кўринишида ниқобланган. Номига қараб, файлни чиндан ҳам бу вирусдан ҳимояланиш қўлланмаси, деб ўйлаш мумкин. Аммо унинг ичига Emotet туркумидаги зиёнкор кодлар яширилган бўлиб, улар компьютер устидан ҳукмронликни тўла ўз қўлига олади. Кейин эса фойдаланувчининг ундаги шахсий маълумотлари, логин-пароллари, браузери тарихи, махфий ҳужжатлари ва ҳоказоларни хакерларга жўнатади.

Ҳозиргача бир неча минг компьютер шу тур киберҳужумга учраган; илк қурбонлар эса Япониянинг Гифу, Осака ва Тоттори шаҳарларида аниқланган. Аммо хакерларнинг фаолияти яна кенгайиши мумкин.

Бу борада “Касперский лабораторияси” таҳлилчиси Антон Иванов шундай дейди:

“Асосий янгилик сифатида кенг муҳокама этилаётган коронавирус аллақачон кибержиноятчилар учун “хўрак”ка айланиб бўлган. Шу кунгача биз у билан боғлиқ бўлган 10 хил файлга дуч келдик, аммо улар янада кўпайиши аниқ”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан