Хитой астрономлари фазодан номаълум сирли сигналларни қайд этишди

Хитой астрономлари фазодан номаълум сирли сигналларни қайд этишди

Хитойлик астрономлар тез такрорланадиган сигналлар келган манбани аниқлашди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, манба Ердан уч миллиард ёруғлик йили масофада жойлашган бўлиши мумкин. "Тез радио тўлқинлари" дунёдаги энг катта FAST радио телескоп ёрдамида аниқланди. Сигналлар бир неча миллисекундгача давом этадиган радио импулслар кўринишида намоён бўлди. Ҳозирча олимлар бунинг сабабини тушунтириб бера олишмаяпти.

Август ойи охиридан сентябргача ушбу қурилма юздан ортиқ шундай радио тўлқинларни аниқлади. Ҳозир улар мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

FAST телескопи Хитойнинг жанубий Гуйчжой провициясининг тоғларида жойлашган.

5056