Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ҳукумати фуқароларга автомобиллар сотиб олиш учун субсидиялар беряпти
15.04.2020 13:06,  
585

Хитой автосаноати пандемиядан энг кўп зарар кўрган тармоқлардан бири. Ҳукумат фуқароларга автомобиллар сотиб олиш учун 1,4 минг долларгача субсидия беради деб ёзмоқда CNN.

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмаси маълумотларига кўра, 2020 йил биринчи чорагида Хитойда автомобиллар савдоси ўтган йилга нисбатан 42 фоизга пасайган. Февраль ойида савдо 79 фоизга тушди. 1,4 миллиард аҳолиси бўлган мамлакатда атиги 310 мингта автомобиль сотилган. Март ойида савдо 43 фоизга тушди.

Автомобилсозлик Хитой иқтисодиётида ҳал қилувчи роль ўйнайди. 40 миллиондан ортиқ киши ушбу секторда бевосита ёки билвосита фаолият юритади. Саноат ҳар йили 1 трлн. АҚШ долларидан кўпроқ маблағни олиб келади, бу умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизини ташкил этади.

Жаҳон автомобиль бозори ҳам Хитойга боғлиқ. Масалан, Volkswagen ва General Motors автомобилларининг умумий савдосининг 40 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Хитойда автомобиль ишлаб чиқариш аллақачон қайта тикланди, аммо инқирозгача бўлган даражага қайтиш қийин бўлади. Вирусдан олдин ҳам талаб сезиларли даражада секинлашган эди. 2019 йилда Хитойда жами автомобиль савдоси тахминан 8 фоизга пасайди. «Коронавирус туфайли етказиб беришнинг узилиши автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун бош оғриғи бўлсада, талабнинг кескин пасайиши улар учун янада хавфлироқ бўлиши мумкин», - дейди Natixis банкининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича бош иқтисодчиси Алисия Гарсия-Эрреро.

S&P Ratings маълумотларига кўра, бу йил Хитойда автомобиль савдоси 10 фоизга пасайиши мумкин. Хитой ҳукумати ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Ўтган ой Пекин электр транспорт воситалари каби яшил транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларга икки йиллик солиқ имтиёзлари беришини маълум қилди.

Шунингдек, одамларни автоулов сотиб олишга ундаш учун ҳокимият уларга ҳар бир машина учун 1400 долларгача бўлган пул ёрдамини таклиф қилмоқда. Мактаблар очилиб, ёзги саёҳат мавсуми келганда, ишбилармонлар автомобилларга бўлган талабни қайтишига умид қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан