Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси коронавирус тарқалган Ухан ҳудудига 1230 нафар врачни жўнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида номаълум вирус тарқалгани ҳақида хабар берган эди. Январда касаллик келтирувчи вирус коронавирус экани аниқланган.
Версиялардан бирига кўра, вирус ташувчиси илонлардир.
Шу кунларда Франция, Непал ва Малайзияда ҳам коронавирусни юқтирганлар аниқланди.
Охирги 24 соат давомида бу вирусни юқтирганлар сони 444 кишини ташкил этди.
Вирусдан касалланиб, вафот этганлар сони 41 нафардан ошди.