Хитой коронавирус сабабли жуда ҳам катта даромад олди

Хитой коронавирус сабабли жуда ҳам катта даромад олди

Хитой тиббиёт буюмларининг экспорти миқдори 3 ой ичида 134,4 миллиард юанни (19,5 миллиард доллар) ташкил қилди. Бу ҳақда ХХР божхона хизмати маълумот бермоқда.

Хабарга кўра, шу даврда Хитой хорижга 509 млн. дона ниқоб, 216 млн. дона ҳимоя кийими, 810,3 млн. жуфт кўзойнак, коронавирусдан тест олиш учун 162 млн.та тест, ўпкани сунъий вентиляцияловчи 727 минг дона аппарат, 264,3 млн. дона инфрақизил нурли термометр, 10,4 млн. жуфт тиббиёт қўлқопи экспорт қилган.

Коронавирус пандемияси вақтида энг ривожланган мамлакатларда ҳам тиббий буюмларга эҳтиёж кескин ортди. Хитойнинг ушбу буюмларига асосий харидорлар АҚШ, Германия, Япония, Франция, Италия бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтаётган ҳафтада Европанинг айрим мамлакатлари, хусусан, Польша ва Нидерландия Хитойнинг сифатсиз ниқобларидан шикоят қилишганди.