Хитой коронавирус тарқалишини тергов қилаётган Австралияга таҳдид қилди

Хитой коронавирус тарқалишини тергов қилаётган Австралияга таҳдид қилди

Хитойнинг Австралиядаги элчиси Ченг Жинге, АҚШ билан биргаликда коронавирус тарқалишини ўрганаётган Австралия ҳукуматига қарши баёнот билан чиқди. Бу ҳақида Euronews хабар бермоқда.

Элчи, бундай тергов ҳаракатлари эмбаргога сабабчи бўлишни эслатиб ўтган. Шунингдек Жинге Хитойлик сайёҳларнинг Австралияга саёҳат қилишларига қарши чекловлар киритилиши мумкинлиги айтиб, «юмшоқ таҳдидни» амалга оширган. Шу билан биргаликда элчи хитойликлар Австралиядаг келган гўшт маҳсулотларини емасликлари мумкинлигини айтган.

«Агар "об-ҳаво" ёмондан, жуда ҳам ёмон тарафга кетса фуқароларимиз Хитой дўсти бўлишни истамаган мамлакатга нега кетайлик дея ўйлашни бошлашади», - деган Австралиянинг Financial Reviyew​ нашрига берган интервьюсида  Ченг Жинге.

Аввалроқ Австралия ҳукумати АҚШ билан ҳамкорликда Covid-19​ вируси қандай қилиб Хитойдаги касалликдан, бутун дунёга таъсир ўтказган пандемияга сабабчи бўлганини аниқлашини айтиб ўтган эди.