Хитой Тожикистон алюминий заводига 545 миллион долларлик инвестиция киритади

Хитой Тожикистон алюминий заводига 545 миллион долларлик инвестиция киритади

Хитойнинг China Machinery Engineering Corporation давлат корхонаси Тожикистонда “Талко” алюминий компаниясининг модернизацияси билан шуғулланади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди. 

Лойиҳа икки йилга мўлжалланган, қиймати 545 миллион долларни ташкил қилади.

Модернизация давомида Хитой томони алюминий ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг тоннага етказиш режалаштирмоқда.

Хитой қандай шартларда “Талко”га сармоя киритиши ҳозирча номаълум.

2