Хитойда вазият яна оғирлашган бўлса ҳам, нега у ердан қайтганлар карантинга олинмайди?

Хитойда вазият яна оғирлашган бўлса ҳам, нега у ердан қайтганлар карантинга олинмайди?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: 15 июнь санасидан бошлаб Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ деган хабар берилди. Лекин ОАВларда Хитой ҳудудида вазият яна оғирлашгани тўғрисида айтилмоқда. Шу тўғрисида батафсил тўхталиб ўтсангиз?

Жавоб: Юқоридаги мамлакатларда сўнгги ҳафталарда эпидемиологик барқарорлик таъминланаётгани учунгина «яшил ҳудуд» деб белгиланди, агар эпидемиологик вазият оғирлашиши кузатилса, қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкин.