Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги саҳро яшил воҳага айланди (видео)
19.05.2020 14:47,  
1418

Хитойдаги энг йирик тўртта чўлнинг бири Му-Ус саҳроси мамлакат шимоли-ғарбидаги Шэньси вилояти харитасидан "йўқолиб қолди". Чунки шўр босган ерларнинг 93,24 фоизи воҳага айланди деб ёзмоқда "Популярная механика".

Чўл 42,2 минг квадрат километр майдонни эгаллаган. Илгари, бу дарахтсиз ва деҳқончиликсиз жонсиз ер эди. Му-Усдан келган шамол ва қум бўронлари туфайли чўл четида жойлашган Юйлинь шаҳри уч марта жанубга кўчирилган.

 1959 йилдан бошлаб маҳаллий аҳоли қум бўронларининг олдини олиш учун дарахтлар эка бошлаган. Узоқ муддатли саъй-ҳаракатлар яшил ҳудудни шимолга 400 километргача кенгайтирди.

"Биз харитада чўл йўқолди деб айтганда, бу бўш ер йўқолган деган маънони англатади. Агар биз саъй-ҳаракатларимизни давом эттирсак, қолган 30 минг гектар ердаги қумликлар ҳам йўқ бўлиб кетади", - дея изоҳ берди Шэньси вилояти ўрмон бюроси раҳбари Дан Шуанжэнь.

1950-йилларда Юйлинь шаҳрида ўрмон қопламаси бор-йўғи 0,9 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир у 33 фоизга етди.

Энди маҳаллий аҳоли COVID-19 пандемияси туфайли йўқотилган вақтни қоплаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Май ойининг охирига қадар 400 гектар қумли ерга дарахт экилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан