Хитойга коронавирус билан боғлиқ яна бир айблов қўйилди

Хитойга коронавирус билан боғлиқ яна бир айблов қўйилди

Деярли бир ой давомида Хитой Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан коронавируснинг хавфли ва юқумли эканини ва Хитойда тарқалиш кўламига оид маълумотларни яширган. Бу ҳақда AP агентлиги АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS)га таяниб хабар бермоқда.

Махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, Хитой 95 % эҳтимол билан тиббий ниқоблар, халатлар ва қўлқопларни сотиб олиш ва сотишда меъёрдан четга чиққан.

Бу АҚШ расмийларининг Хитойга коронавирус билан боғлиқ биринчи айблови эмас. Апрел ойи ўрталарида Fox News коронавирус - Хитой лабораторияларидан бирида яратилгани ҳамда биринчи бўлиб лаборатория ходими томонидан юқтирилганини хабар қилган эди. Ушбу хабар АҚШ Давлат департаментининг Разведка ва тадқиқотлар бюроси томонидан тасдиқланмаган бўлсада, Трамп бу версияни тасдиқловчи маълумотларга эга эканлигини таъкидлаб келмоқда.

Fox News'га берган интервюсида президент Трамп Хитой расмийларининг хатти-ҳаракатларини улар яширишга ҳаракат қилган "даҳшатли хато" деб атади. Унинг сўзларига кўра, ХХРнинг энг ёмон қарори ҳукуматнинг "Хитойга киришини тақиқлаган, аммо АҚШ ва бутун дунёга чиқишни тақиқламаган" эди.

Вируснинг сунъий равишда яратилиши ҳақидаги версия бошқа мамлакатларнинг махсус хизматлари томонидан ҳам кўриб чиқилмоқда, деб ёзади The Daily Telegraph АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия махсус хизматларининг қўшма ҳисоботида.

Нашрга тегишли бўлган маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати вирусни сунъий равишда яратиш далилларини йўқ қилишга буйруқ берган ва уни ташқи томондан яширган. Хитой томони ушбу версия аллақачон рад этган.