Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойнинг коронавирус тарқалган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба бор
30.01.2020 09:03,  
478

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан айни кунларда Хитойда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар аҳволи ҳақида маълумотлар олди.

Ушбу маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжуд бўлиб, улар билан мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари томонидан доимий мулоқот олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик талабаларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан