Хоразмда аҳоли орасидан 10 кишида коронавирус аниқланди

Хоразмда аҳоли орасидан 10 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7228 (+51) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), қолган 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4877 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2331 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда.