Хорижда бир неча йил яшаб келган фуқарога пенсия тўлиқ тўланмайдими?

Хорижда бир неча йил яшаб келган фуқарога пенсия тўлиқ тўланмайдими?

Савол: Фуқаро хорижга кетиб, 3 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келганда унинг пенсия миқдори тўлиқ тўланмайдими?

Саволга Пенсия жамғармаси ахборот хизмати жавоб берди:

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга асосан пенционерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Бунда, ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.

Мисол учун: Фуқаро 2016 йилнинг февраль ойида Россия Федерациясига чиқиб кетиб, Ўзбекистон Республикасига 2018 йилнинг апрель ойида қайтиб келганида,унга ўз вақтида олинмай қолган пенсия фақат ўтган 12 ой учун бир йўла тўлаб берилади. Бунда, 12 ойлик пенсия миқдори барча оширишларни ҳисобга олган ҳолда тўланади.