Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Савол: Чет давлатда коронавирусга чалиниб даволаниб чиққан фуқаро Ўзбекистонга қайтса, яна карантинга олинадими?
Жавоб: Бош давлат санитария шифокорининг 4-сонли қарорига биноан, давлатимиз чегарасидан кириб келган ҳар бир фуқаро 14 кунга карантинга олинади, 10-куни коронавирусга таҳлил топшириб, натижаси «манфий» бўлса 14-куни уйига рухсат берилади.