Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди
5.04.2020 14:40,  
610

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси  СOVID-2019 коронавируси пандемиясидан жабр кўрганлар учун маблағ йиғилишини маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси томонидан СOVID-2019 коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистондаги аҳолининг заиф қатламлари ҳамда хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонга ва ўзбекистонликларга ёрдам бериш истагида бўлган хусусий шахслар ва/ёки расмий ташкилотлар хайрия маблағларини ўтказишлари мумкин.

Реквизитлар мана бу ерда келтирилган.

Қайд этилишича, ушбу жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини, шунингдек, келиб тушадиган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, элчихона ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий аккаунтлари орқали маблағларнинг ишлатилиши ҳақида доимий равишда батафсил ҳисобот бериб боради: Facebook: @UzEmbassy.ru; Instagram: @UzEmbassyRussia.

Элчихона хайрия акциясига биринчилардан бўлиб “Бахт-Текстиль” МЧЖ таъсисчиси Баҳритдин Мўминов ўз ҳиссасини қўшганини маълум қилиб, унга ватандошларга оғир дамда амалий ёрдам беришга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан