Хориждаги юртдошларимизни қайтаришда темир йул транспортидан ҳам фойдаланиляптими?

Хориждаги юртдошларимизни қайтаришда темир йул транспортидан ҳам фойдаланиляптими?

Фото: Air Cinema

АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоб бермоқда.

Савол: Чет элда қолган юртдошларимизни юртга қайтаришда темир йул транспортидан ҳам фойдаланиляптими? Агар фойдаланилаётган бўлса, чет элдаги фуқароларимиз поездларда келишлари учун қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

Жавоб: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновларини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи поездлар қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

Халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар 2020 йилнинг 22 март кунига қадар йўловчиларни олиб кирди. Йўловчи поездларда кириб келган 2257 нафар фуқаро юртимизнинг турли вилоятларида ташкил қилинган карантин зоналарига етказиб қўйилди. Ҳозирда хорижий мамлакатлар ҳудудларида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга қайтаришда темир йўл транспортидан фойдаланилмаяпти.