21 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2950 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди. Хориждан келган фуқароларнинг барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари саналади.
Айни пайтда юртимизда 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 565 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир.