Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, 2020 йил 6 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 кишига ошиб, 2231 нафарни ташкил қилмоқда.
Коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1556 нафарни, вафот этганлар эса 10 нафарни ташкил қилмоқда.