Яна 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон

Яна 22 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон

2020 йил 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4717 (+22) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги  фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали мамлакатимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3611 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1087 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.