Яна 30 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди – Ўзбекистон

Яна 30 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди – Ўзбекистон

2020 йил 15 май соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2682 (+30) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, жорий йилнинг 13 май куни уларнинг 3 нафари Қозоғистондан, 2 нафари эса Россиядан келган. 25 нафар фуқаронинг касалланиш ҳолати эса (уларнинг 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан) олдин касаллиги тасдиқланган 11 нафар бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 513 нафар бемор даволанмоқда.  Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.