Яна 47 кишида коронавирус аниқланди – Ўзбекистон

Яна 47 кишида коронавирус аниқланди – Ўзбекистон

2020 йил 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 (+47) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2366 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.