Яна 77 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон

Яна 77 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон

2020 йил 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1523 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.