Эроннинг яна бир юқори амалдори коронавирусга чалинди

Эроннинг яна бир юқори амалдори коронавирусга чалинди

Эрон парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси Мужтоб Зулну коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда IRIB телерадиокомпанияси телеграм каналида хабар берилди.

Амалдорнинг айтишича, коронавирусга топширилган тест ижобий натижа бергач, уни карантин зонасига ётқизишган.

"Ташвишланишга ҳожат йўқ, мен карантиндаман", - деб ёзди Зулну.

25 февраль куни яна бир Эрон парламенти аъзоси Маҳмуд Содиқий ҳам коронавирусни юқтириб, карантинга олинган эди.

Шу куни Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Иража Харирчида коронавирус аниқланганди.