Яна юзга яқин ўзбекистонликларда коронавирус аниқланди

Яна юзга яқин ўзбекистонликларда коронавирус аниқланди

2020 йил 24 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6847 (+92) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4588 (+28) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизнинг ўнта худудидаги шифохоналарида  даволанаётган 2240 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда. Шифокорларимиз ҳар бир бемор ҳаёти учун курашмоқда.