Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яндекс Ўзбекистондаги ўзини-ўзи изоляция қилиш индексини кўрсата бошлади
13.04.2020 09:28,  
631

Яндекс Ўзбекистоннинг барча катта шаҳарларида ўзини-ўзини изоляция қилиш даражасини баҳолай бошлади. Бу ҳақда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ахборот хизмати Sof.uz'га маълум қилди.

Бунинг учун компания таҳлилчилари, 5- балли шкалага эга махсус индексни ҳисоблаб чиқишди. Балл қанчалик юқори бўлса, шунчалик кўп одамлар ўзини-ўзи изоляция қилишга риоя қилишмоқда.

Индекс Яндекснинг асосий саҳифасида ва Яндекс.Хариталарда акс этади.

Индексни ҳисоблашда Ўзбекистон Яндекс иловасидан фойдаланишдаги шахсизлаштирилган маълумотлар қўлланилади. Барча кўрсатгичлар ягона шкалага туширилади, қаерда 0 оддий иш кунларидек час пик (тиғиз вақт) даражасига, 5 эса — одатда кечқурунга мос келадиган кўрсатгич.

Лойиҳанинг саҳифасида, мамлакатнинг йирик шаҳарлари бўйича маълумотларни, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона учун кунлик гистограммани кўриш мумкин. Ўша ернинг ўзида шаҳарларни ўзини-ўзи изоляция қилишда, баллари бўйича таққослаш мумкин. Маълумотлар ҳар куни янгиланиб туради. Инфомерни Яндекс ва Яндекс.Хариталар асосий саҳифаларида кўриш мумкин.

Яндекс дастурларидан фойдаланиш бўйича статистик маълумотларга кўра, 16 мартдан бошлаб ўзбекистонликлар кўчаларда камроқ пайдо бўла бошлашди. Хусусан, Навигаторда камроқ маршрутлар қурилмоқда, яъни одамларда ўқув муассасалари, идора, офис ва иш бўйича ҳаракатланиш эҳтимоли камроқ. Шу билан бирга улар Yandex.uzʼда сезиларли даражада кўпроқ вақтни Видео ва Расмлар бўлимида ўтказишни бошладилар.

Хитой, Италия ва Жанубий Корея мисоллари шуни исботлайдики, коронавирус билан курашишда ўзини-ўзи изоляциялаш жуда самарали. Шунингдек, Яндекс жамоаси, барчани имкон қадар уйда қолишга ва ўзини-ўзи изоляциялаш режимига риоя қилишга чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан