Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ҳарбий намойишда янги қитъалараро ракетасини кўрсатди
1.10.2019 11:18,  
315

Хитой ташкил топганининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий намойишда DF-41 туридаги, энг янги қитъалараро баллистик ракета кўрсатилди. Бу ҳақда бугун, 1 октябр куни РИА Новости нашри хабар бермоқда.

Бу уч босқичли ракетани ишлаб чиқиш 1980 йиллар аввалида бошланган бўлиб, 2009 йилдаёқ уни оммаган намойиш қилиш лозим бўлган. Аммо белгиланган вақтда бунга муваффақ бўлинмаган. Шунга қарамай, 2012 йили ракета синовлари бошланган.

Ракетанинг узунлиги 21, диаметри эса 2,5 метрни ташкил этади. Агентликнинг қайд қилишича, DF-41 ракетасининг учиш давомийлиги 12 мингдан 14 минг километргача етади. Бу ракетани қуруқликдан ҳам, ҳаракатланувчи темирйўл платформасидан ҳам учириш мумкин.

2017 йили Хитой Россия билан чегарага DF-41 ракетасини жойлаштиргани маълум бўлган, аммо ўшанда таҳлилчилар бундай ҳаракатлар давлатлараро ишончнинг юқори даражасидан дарак бериши ва АҚШ президенти Доналд Трампга “кўрсатиб қўйиш” мақсадида қилинганини айтиб чиқишган эди.

Шу йилнинг 25 сентябр куни Хитой биринчи универсал десант ташувчи кемани сувга туширгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан