Японияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 758 кишига етди

Японияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 758 кишига етди

Японияда яна 15 кишида коронавирус қайд этилди. Уларнинг аксарияти мамлакат шимолидаги Хоккайдо оролида яшайди деб хабар қилади РИА Новости.

Ҳозирда вирус билан касалланганлар сони 758 кишига етди. Мамлакат ичида энг кўп касалланганлар Токио (29 киши), Хоккайдо (16 киши) ҳамда Вакаяма вилояти (13 киши)да аниқланган. Умуман олганда мамлакат ичкарисида 135 та ҳолат қайд этилган.

Коронавирусни юқтириб олган яна 634 киши Йокогама порти (Япония)да турган Diamond Pricess кемаси йўловчилари ёки экипаж аъзолари ҳисобланади.

Жума куни япон ҳукумати икки ҳафталик карантиндан сўнг кемадан йўловчиларни эвакуация қилишнинг биринчи босқичини якунлади. 970 нафар йўловчи кемадан олиб чиқилди. Ҳозирда яна 1,2 минг киши лайнерда қолган.

Шанба куни яна 100 га яқин киши Сайтама вилоятидаги ўқув муассасаси ётоқхонасига жойлаштирилган. Улар бир неча кун карантинда бўлишади.