Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Яшил» ҳудудлардаги масжидларда ибодатларни ташкил этиш талаблари белгиланди
5.06.2020 12:17,  
541

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда масжидлар фаолиятини бошлаши, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилиши эълон қилинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнот берди.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар фаолиятини карантин даврида ташкил этиш, масжид иш фаолиятини санитария-эпидемиологик қоидаларга мувофиқ юритиш ва ибодатларни адо этиш учун зарур шарт-шароитларни ҳозирлаш борасида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди.

Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида «яшил» ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда 2020 йил 8 июнь, душанба куни бомдод намозидан бошлаб, кунлик беш вақт фарз намозларини ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда (1,5-2 метр) адо этиш.

Масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

- масжиднинг кириш жойини дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;

- ҳар бир намозхон тиббий ниқобда бўлиши, масжидга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш, тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолларда фойдаланиш;

- масжидда қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланиши;

- масжид бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжид ҳудудида ҳар қандай кўринишдаги савдо-сотиқни ташкил этмаслик, ҳадя ва совғалар тарқатмаслик;

- расман рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди;

- масжид ходимлари ва кўнгилли намозхонлардан ёрдамчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан масжид ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

- масжидлар фаолияти жойлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш каби тавсиялар жорий этилади.

Шунингдек, масжидлар фаолияти ҳудудлар тоифалари ўзгаришига қараб, мувофиқлаштирилиб борилади. Хусусан, ҳудудга «қизил» ёки «сариқ» тоифа берилишига кўра ундаги масжидлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан