Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






YouTube барча фойдаланувчиларига яна бир қулайлик ​тақдим этди (видео)
30.05.2020 15:42,  
998

Google'га қарашли оммабоп видеохостинг – YouTube ўтган ойда фойдали функция – узун роликларнинг алоҳида қисмларга ажратилишини анонс қилганди. Катта видеоматериаллар бўйлаб навигацияни осонлаштирувчи мазкур имконият энди барча фойдаланувчиларга тақдим этилди.

YouTube сервиси бу ҳақда ўзининг расмий Twitter-аккаунти орқали хабар берди. Шу билан бирга, янгиланган навигация тизимини намойиш этувчи видеолавҳани ҳам улашди:

 

Энди томошабинлар YouTube'да плейернинг вақт шкаласи бўйлаб жойланган «хатчўп» (закладка)лардан фойдалана оладилар – уларнинг ҳар бирида яхлит роликнинг тегишли қисмидаги контентнинг қисқа тавсифи берилади.

Муаллифлар ўз видеоларини қисмларга бўлишлари мажбурий эмас; агар лавҳа қисмларга ажратилмаган бўлса, видеони олдинга ва орқага суриш 10 сониялик қадамларда амалга оширилади. Агарда муаллиф видеороликни хатчўплар жойлайдиган бўлса, уларнинг сони учтадан кўп, ҳар бирининг давомийлиги эса 10 сониядан ошиқ бўлиши лозим.

YouTube'нинг янги функцияси унинг Android ҳамда iOS платформаларидаги клиентларида ҳам, сервиснинг десктоп талқинида ҳам барчага тақдим этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан