Юртимизда коронавирус ҳолати кўпаяётгани карантиннинг юмшатилгани билан боғлиқми?

Юртимизда коронавирус ҳолати кўпаяётгани карантиннинг юмшатилгани билан боғлиқми?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Коронавирусдан янги зарарланиш ҳолатлари ошиб бормоқда. Бу карантин шароитлари енгиллатилгани билан боғлиқми?

Таҳлилларга кўра, янги  ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланмоқда.

Янги аниқланган холатлар асосоан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар:

- чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз,

- автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз,

- узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи траспорт воситалари хайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмокда.

Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас.