Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зафар Ҳошимов: Ўзбекистонда чакана савдо тармоқлари улуши жуда паст ва биз хорижий рақобатчилардан қўрқмаймиз
4.11.2019 17:08,  
345

Корзика.уз савдо дўконлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Тошкентда ўз гипер ва супермаркетини очмоқчилигини маълум қилган Carrefour француз бренди ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз уларни кутаётган эдик. Carrefour тармоғининг Ўзбекистонга келиши биз учун жуда кўп яхши янгиликлар ва қизиқарли лаҳзаларни тақдим этади”, - дейди тадбиркор. Жаноб Ҳошимов ушбу янгиликнинг бир қатор ижобий жиҳатларини келтириб ўтган.

"Биринчидан, халқаро даражадаги бу каби қатнашчиларнинг мамлакатимиз чакана савдо тармоғига қизиқиш билдириши бу мамлакатимизда ушбу соҳанинг ривожланаётганидан далолат беради. Истеъмол бозорига бундай қизиқиш ва тан олиш маълум бир ижобий тарзда бу соҳада лидер бўлган Корзинка.уз тармоғи капитализатсиясига таъсир қилади", дея қўшимча қилади у.

"Бозор учун бу истеъмолчилар учун товарларни сотиш ва реклама қилиш, танлов ва хилма-хилликнинг кўпайиши учун янги форматлар ва каналларнинг пайдо бўлишини англатади. Буларнинг барчаси замонавий савдо базасини ва мижозлар базасини кенгайтиради. Буларнинг барчаси бозорнинг барча иштирокчиларига фойда келтиради".

Ҳошимов биз рақобатдан қўрқамизми деб савол бериб, унга йўқ дея жавоб қайтаради ва фикрларини қуйидагича тушинтиради: “30 миллиондан ортиқ истеъмолчиси бор бозор учун замонавий онлайн чакана савдо сектори ҳали ҳам ривожланмаган. Фақатгина пойтахтнинг ўзида ялпи истеъмол маҳсулотларининг 9 %дан камроғи чакана савдо дўконлари ҳиссасига тўғри келади. Умуман олганда, мамлакатда бу кўрсаткич янада паст. Таққослаш учун қўшни Қозоғистонда бу кўрсаткич 45 фоиздан ошади, Россияда эса бу кўрсаткич 75 фоиздан ошди. Европа ва АҚШда бу кўрсаткич 90% га яқин. Бизнинг бозоримизда ўсиши учун шароит бор ва бозорнинг тўйинишига ҳали анча бор. Ҳозирда битта асосий рақобатчимиз бор – бозор ва уюшмаган савдо дўконлари. Биз янги рақобатчиларни самимий кутиб оламиз, айниқса у келтирадиган воситалар ва билимларнинг барча биз учун ҳам фойдали бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, Carrefour савдо дўконлари Ўзбекистонда AKFA Group билан ҳамкорликда очилади. Режада 2020 йилда учта супермаркет ва битта гипермаркет, 2021 йилда иккита супермаркет ва битта гипермаркет очилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан