Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рейтерс: Ўзбекистон ҳокимнинг журналистларга таҳдид қилганини рад қилмоқда
28.11.2019 11:34,  
3914

Дунёнинг энг катта ахборот агентликларидан бири, Буюк Британиянинг Рейтерс нашри Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Кун.уз ўртасидаги можаро юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг баёноти ҳақида ёзди.

Мақолани тўлиғича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳар ҳокими журналистларга таҳдид қилгани учун унга айблов эълон қилмади, лекин можаронинг иккала тарафига ҳам Ғарб дипломатлари эътиборини тортгани учун қаттиқ огоҳлантириш берди.

Аввалроқ, АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари Ўзбекистондаги сўз эркинлиги бўйича ўз хавотирларини билдиришган эди. Дипломатларнинг танқидлари қаттиқ режимдан сўнг очила бошлаган маҳаллий блогер ва ижтимоий тармоқ вакилларининг танқидлари билан бир вақтга тўғри келди.

Можаро аслида туман ҳокими ўринбосари билан бошланган бўлса-да, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳақоратли аудио ёзувлари тарқаб кетгач, прокуратура аралашишга мажбур бўлди. Бош прокуратура ҳокимнинг ҳаракатларида жиноят аломати йўқлигини айтиб, унга интизомий чора кўриш кераклиги тўғрисида баёнот берди.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бош ташкилот Kun.uz сайтини учрашув вақтидаги овозларни хуфёна ёзиб олишда айблаб, мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларини назорат қилиб турувчи ташкилот – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига бу масалани кўриб чиқиш учун юборган.

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келганидан буён инсон ҳуқуқлари борасидаги позициялари яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Лекин, танқидчилари ҳали ҳам аввалгидек, ҳукумат идоралари бошқача фикрловчиларни таъқиб қилаётганидан нолишмоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳодисага тўғридан тўғри фикр билдирмаган бўлса-да, ОАВга нисбатан эскича қарашлар ва муносабат қилиш керак эмаслигини, кимдир шу ишни қилиб мамлакат имижига салбий таъсир қиладиган бўлса, ишдан ҳайдалишини айтиб ўтди.

АҚШ давлат Департаментининг юқори лавозимдаги амалдори Алиса Уэлс “Мирзиёевнинг ОАВга қилинган таҳдидларни муҳокама қилиши ёқимли ҳолат” дея баҳолади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан