Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Германияни ўзининг суд тизимига аралашишда айблади
20.07.2017 16:24,  
6

Туркияда немис ҳуқуқ ҳимоячиси Петер Штойдтнер ҳибсга олинишига нисбатан Германиянинг расмий шахслари берган шарҳга Анқара муносабат билдирди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги буни турк суд тизимига аралашиш деб баҳолади.

Сешанба куни Туркия суди Amnesty International ташкилотининг турк ваколатхонаси бошлиғи Идил Эсер билан бирга беш ҳуқуқ ҳимоячисини, жумладан, Германия фуқароси бўлган Штойдтнерни ҳибсга олишга қарор қилди. Ҳодисага нисбатан ГФР вазирлар маҳкамасининг расмий вакили Штеффан Зайберт немис ҳуқуқ ҳимоячисига бирдамлигини изҳор этди. Германия ТИВ эса Штойдтнерга қаратилган айбловни бемаънилик, деб атаб, дарҳол озод этишга чақирди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг жавоб тариқасида берган баёнотида “Бу турк суд тизимига тўғридан тўғри аралашиш”, деб ёзилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан