Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
25.07.2017 18:45,  
1

2017-йилнинг 25-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кармела Шамирни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Ўзбекистондаги деярли тўрт йиллик дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самаралари фаолиятини ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган хиссасини қайд этди.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Государства Израиль Кармелу Шамир

Ўз навбатида Кармела Шамир мамлакат раҳбарияти ва ТИВга ўзининг Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги вазифаларини бажаришда кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан