Эрондан қочиб Исроил билан келишган БАА янги шеригидан энергетика фазони тадқиқ этишни ўрганмоқчи

Эрондан қочиб Исроил билан келишган БАА янги шеригидан энергетика фазони тадқиқ этишни ўрганмоқчи

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари Яқин Шарқдаги яҳудий давлати Исроил давлати билан муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Чоршанба куни CNBC телеканалига интервью берган Амирликлар Иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тоуқ БАА ва Исроил ўртасидаги келишувдан бутун Яқин Шарқ манфаат кўришини айтди.

"Иккала халқ ҳам столга турли фикрлар, турли хил афзалликларни қўйишди ва менимча, бу келишувдан бутун минтақа фойда кўради", - деди жаноб Тоуқ.

Эрон, Туркия ва Фаластинликлар БАА ва Баҳрайнни Исроил билан алоқаларни ўрнатганликларини қоралади.

Бин Тоуқнинг сўзларига кўра, унинг мамлакати ва Исроил бир-биридан энди "умумий келишув" мавжудлигини билиб олишади. "Қолган барча келишувлар авиация, логистика ва технологиялар бўйича амалга оширилади".

 “Улар биздан логистика ва ҳаблар ҳақида, туризм ва алоқаларни ўрганишади”, - деди вазир, - Биз эса улардан энергетика, сув ҳамда космонавтикани ўрганишимиз мумкин. Булар бизга жуда маъқул соҳалар”.

Исроилнинг БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни янгитдан нормаллаштириши бу уччала давлатнинг Эрон билан умумий рақиблигига мос тушади.

Янги келишувлар Исроилнинг Фаластин билан узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган зиддиятига таъсир қилмади. Сешанба куни, Оқ Уйдаги келишувлар тантанаси вақтида Фаластин жангчилари Исроилни ракетадан ўққа тутди. Чоршанба куни эса Исроил ҳарбийлари Ғазога авиазарбалар берди.

Атлантика кенгашидаги Рафиқ Ҳарири маркази ва Яқин Шарқ дастурлари директори Уилям Векслер ўтган ҳафта ўзининг блогида Яқин Шарқдаги беқарорлик ҳақида огоҳлантирар экан, Баҳрайн ва БАА Исроил билан "араб бўлмаган минтақавий кучларга" қарши очиқ иш олиб бораётганини айтди. У Эрон, Туркия ва Россияни алоҳида тилга олди.

"Кўп иштирокчилар ва ноаниқ келажаги билан бу янги минтақавий геосиёсат, эҳтимол биз одатланиб қолган барқарорликдан ҳам хавфли бўлиши мумкин", - деб ёзади Векслер.