Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўпроқ сотиб олишимиз учун супермаркетлардаги айёрликлар
31.07.2017 16:36,  
22

Сиз савдо маркази ёки супермаркетларда кераксиз буюмларни сотиб олганмисиз? Бизнингча, бўлиб турадиган ҳолат. Нима учун шундай бўлишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қуйида кўпроқ буюм сотиб олиш учун маркетологлар томонидан ишлатиладиган ҳийла-найранглар билан таништириб ўтамиз.

1. Ноқулай кассалар

60% зиёд одамлар касса олдида навбат кутаётиб керакли-кераксиз буюмларни ажрата бошлайди. Кераксизини дўконда қолдирмаслиги учун касса атрофида ҳеч қандай буюм қўйиладиган жой ажратилмаган.    

 2. Дам олиб бўлмайдиган дам олиш жойи

Агар супермаркет ичида дам олиб тамадди қиладиган жой бўлса, у ердаги шароит кўп вақт ўтириб дам олиш учун мўлжалланмаган бўлади: мебел ўтиришга ноқулай, жойлар тор, шовқин ва акс-садо ҳузурингизга раҳна солади. Бу йўл билан харидорнинг узоқ вақт савдо марказида бўлиши ва ташриф буюрувчилар сони кўпроқ бўлишига эришилади.   

3. Вақт ўтишини сездирмаслик

Маълумки, казиноларда кўча ойналари ва соатлар бўлмайди. Бундай йўл билан вақт қандай ўтаётганлик сезгиси йўқотилади. Қанча кўп вақт давомида дўконда бўлса шунча яхши. 

4.Шинам дўконлар

Савдо марказларига кириш жойида баланд овозда мусиқа янграйди, ранглар кўзни қамаштиради ва шунга ўхшаш асабни бузадиган нарсаларга тўла бўлади. Дўконга киришингиз билан умуман бошқа муҳитга тушиб қоласиз: шинамлик, қулоққа ёқадиган мусиқа, осудалик. Буларнинг барчаси дўконда кўпроқ қолишга ундайди. 

5. "Айёр" кўзгулар

Кийимларни кийиб кўриш хонасидаги ойналар сизни яна ҳам кўркам кўрсатиш учун алоҳида ишланган. Масалан ички кийим кийиб кўриш хонасидаги ойналарга пушти ранг пигментлар қўшилади, бундай ойналарда аксингиз ўзингизга ёқадиган бўлиб кўринади. Шу йўл билан савдони кўпайишига эришилади. Агар устимиздаги либос билан ўзимизга қанчалик ёқсак, уни сотиб олиш эҳтимоли ҳам кўпайиши амалиётда исботланган.

6. Буюмларнинг жойини алмаштириш

Агар харидор харидни бир дўкондан қилаверса, у ердаги товарларнинг жойлашувини яхши билади. Керакли нарса олиш учун атрофига эътиборсиз керакли жойга боради. Агар маҳсулотнинг турган жойи алмаштирилса, харидор керакли товарни ахтариб, қолган нарсаларга ҳам эътиборини қаратади.  

7. Атай "ёритилган" маҳсулотлар

Ёрқин сариқ рангдаги бананнинг яхши сотилиши барчага маълум. Бундан ташқари, бошқа мева ва сабзавотларни ҳам шундай сотиш мумкин. Агар маҳсулотнинг ранги харидорни ўзига жалб қилмаса, рангларни "мослаш" йўли билан унга керакли жойдан ёруғлик тушириб, жозибадорлиги оширилади.   

8. Маҳсулотнинг "харидоргир"лигини кўрсатиш

Бунинг учун мисол тариқасида шарбатлар қаторини олишимиз мумкин. Қатор терилиб турган шарбатлар оралиғидаги "бўш жойларга" ҳеч эътибор берганмисиз? Худди шу маҳсулотга талаб бор, кўп миқдорда сотиб олишаётгандай. Бир нарсани унутмаслик керак - шарбатларни дўкон ишчилари ўзлари токчаларга териб чиқишади. Теришда атайлаб бўш жойлар ташлаб кетишлари мумкин.

9. Бир хил кўринишдаги товарга 2 хил нарх белгилаш

Айтайлик пештоқда 2 та бир хил чойнак қўйилган, бирининг нархи 5 000 сўм, 2-синики 7 000 сўм. "Арзон" чойнакнинг сотилиши юқори, қимматиники эса эътиборсиз қолган. Нима учун шундай? Маҳсулот харид қилинаётганда нархига эмас, арзон баҳода сотиб олинишига эътибор қаратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан